Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда "Дилафрўз" исмли эркак ушланди

У Telegram'да ўзини аёл деб таништириб, сохта ҳавола орқали фуқаронинг қарийб 12 млн сўмга яқин пулни пластик картасидан ечиб олган.

400views0replies
0

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи 30 ёшли (аёл) А.Х. ариза билан мурожаат қилиб, Telegram'да номаълум шахс томонидан ўзининг номига расмийлаштирилган пластик картасидан жами 11557000 сўм миқдоридаги пуллар алдов йўли билан ечиб олинганлигини маълум қилган.
Ўрганишлар давомида ушбу жиноятни Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи 59 ёшли эркак А.У. содир этганлиги аниқланган.
Таъкидланишича, А.У. Telegram'да ўзини “Дилафрўз” деб таништирган ва А.Х.га бир дона аёллар курткасини 500.000 сўмга келишиб, унга тегишли бўлган пластик картанинг махфий кодларини сохта ҳавола юбориш орқали алдов йўли билан қўлга киритган. Натижада жами 11557000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ечиб олган.
59 ёшли А.У.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноий жавобгарликка тортилган.
Маълумот ўрнида, қонунда А.У. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

400views0replies
0

Комментарии