Поиск
RUUZ

Экономика

"UNG Petro" ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи сотувга қўйилди

Энг йирик ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини, жумладан, ёқилғи қуйиш ва газ қуйиш шохобчаларини хусусийлаштириш Президент қарори билан кўзда тутилган.

214views0replies
0

UzNews.uz

Давлат активларини бошқариш агентлиги "UNG Petro" МЧЖнинг устав капиталидаги 100 фоиз улушини сотиш йўли билан хусусийлаштириш юзасидан профессионал консалтинг компаниясини танлаш бўйича танлов эълон қилади.
Барча аризачилар ўз таклифларини жорий йилнинг 11 июнь куни соат 18:00 га қадар юборишлари мумкин.
“UNG Petro” МЧЖ Ўзбекистон Республикасидаги энг йирик ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи бўлиб, у миллий UNG бренди остида нефть ва газ маҳсулотларини сотади.
"UNG Petro" компаниясининг чакана савдо тармоғи Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида фаолият юритувчи автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (АГТКС), автомобилларга газ қуйиш станциялари (АГҚС) ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари (АЁҚС)ни ўз ичига олади.
214views0replies
0

Комментарии