Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон Шимолий Кореянинг кучайтирувчи ракетаси учирилишидан хавотир билдирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги оммавий қирғин қуролларининг барча турларини синовдан ўтказишдан бош тортишга чақирди.

226views0replies
0

South Korea's Defense Ministry

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Корея томонидан космик ракета учирилганидан хавотир билдирди, дея хабар берди ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурхонов.
Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, ракетанинг учирилиши Корея яриморолидаги кескинликнинг янада кучайишига олиб келади.
"Биз БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларидан келиб чиқадиган мажбуриятларга мувофиқ оммавий қирғин қуролларининг барча турларини синовдан ўтказишдан бош тортиш тарафдоримиз.
Ўзбекистон томони умумий фаровонлик ва тараққиёт йўлида Корея яриморолида хавфсизликни таъминлаш бўйича фаол қадамларни қатъий қўллаб-қувватлашда давом этади", — дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, 31 май куни КХДР жанубий йўналишда космик ракетани учирди. Жанубий Корея ҳарбийларига кўра, ракета ҳавода парчаланиб кетган ва унинг бўлаклари Сариқ денгизга тушган.
226views0replies
0

Комментарии