Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент метросида қизга шилқимлик қилган йигитлар иши судга оширилди

У ва ҳолатни видеога олганлар 2 та модда билан айбланиб, ҳужжатлар судга юборилди.

446views0replies
0

Коллаж UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда тиктокер йигитларнинг метрода қизга шилқимлик қилгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Видеодан йигит ёнидаги қизнинг қўлини атайин бир неча бор ушлаганлигини кўриш мумкин.Ҳолат юзасидан ИИВ Матбуот хизмати расмий маълумот берди. 
Видеодаги йигитларнинг шахси аниқланиб, улар билан профилактик суҳбат ўтказилган.
"Айбдорман, бу ишни қилганимиздан, тўғриси,  афсусдамиз. Кечирим сўрайман",- дейди тиктокер.
Уларга нисбатан МЖтКнинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) ва 46-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) билан баённома расмийлаштирилиб, чора кўриш учун суд органларига юборилган.
446views0replies
0

Комментарии