Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятидан Янги Тошкент шаҳрига қанча ер майдони ўтиши маълум бўлди

Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш мақсадида Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан ерлар ажратилмоқда.

501views0replies
0

Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш мақсадида Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан жами 19,7 минг гектар ер майдони ажратилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. 
Қайд этилишича, шундан 12,9 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ва 6,8 минг гектар бошқа ер тоифасидаги ерлардир. Жами ердан фойданувчилар эса 772 тани ташкил этмоқда. Жумладан:
— Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ерлари – 1,3 минг гектар (242 та);
— Ёрдамчи хўжаликлар ва иссиқхона ерлари – 2,3 минг гектар (49та);
— Деҳқон хўжаликлари – 3,2 минг гектар (100 та);
— Ўзга ердан фойдаланувчилар – 2,2 минг гектар (379 та);
— Аҳоли томорқалари – 3 минг гектар;
— Маҳаллий ҳокимият захирасидаги ерлар – 600 гектар (2 та);
— Каналлар ва йўлларга ажратилган ерлар – 680 гектар.
Концепцияга кўра, шаҳар кадастри рақамлаштирилиб, ҳудудларнинг тоифаси очиқ-ошкора қайд этиб қўйилади. Аҳоли ўз маҳалласи ёки тадбиркорлар бизнес очмоқчи бўлган ерининг қандай ҳудудда жойлашганини интернет орқали бемалол кўриши мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида президент Тошкент вилоятининг чегарадош туманлари ҳисобидан пойтахт ҳудудини босқичма-босқич кенгайтириб, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида "Янги Тошкент" лойиҳасини амалга ошириш мақсад қилиб олингани ҳақида айтганди.
501views0replies
0

Комментарии