Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси Жигули ва 3 нафар пиёдани уриб юборди — қурбон бор

Cobalt ҳайдовчиси дастлаб йўл четида тўхтаб турган Жигулини, сўнгра йўл четида кетаётган 3 нафар пиёдани уриб юборган.

135views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Жорий йилнинг 28 май куни соат тахминан 21:30 атрофида Бектемир тумани, Бектемир йўли кўчасида, ҳайдовчи 1996 йилда туғилган Ш.М. Cobalt автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўл четида ҳаракатсиз тўхтаб турган ҳайдовчи 1998 йилда туғилган Ш.Қ.га тегишли "Ваз-2105" автомашинасининг орқасидан уриб, тўқнашув содир этган ҳамда рул бошқарувни йўқотиб, йўл четидан ҳаракатланиб кетаётган 3 нафар пиёдаларни уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди. 
ЙТҲ натижасида 2 нафар 2000 ва 2001 йилда туғилган пиёдаларга ҳамда Cobalt автомашинаси ҳайдовчисига тан жароҳати олганлиги боис тиббий ёрдам кўрсатилган. 1997 йилда туғилган пиёда А.Х. эса тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, олган тан жароҳатлари сабабли касалхонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
135views0replies
0

Комментарии