• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 31 мая 2023

Ўзбекистонда 1 июндан алкоголли маҳсулотларнинг минимал нархлари оширилади

Алкоголли маҳсулотларнинг минимал чакана нархлари ўртача 16 фоизга ошади.

476
0
UzNews.uz

Иқтисодиёт ва молия вазирининг "Алкоголли маҳсулотларнинг энг кам улгуржи ва чакана нархларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги буйруғига асосан 1 июндан бошлаб алкоголли маҳсулотларнинг (пиводан ташқари) қуйидаги энг кам улгуржи ва чакана нархлари белгиланади:

1. Вино (1 литр тайёр маҳсулот учун сўмда):

ишлаб чиқариш корхоналарининг энг кам улгуржи ва сотиш нархи: 14 400 сўм;

минимал чакана нархи: 16 400 сўм.

2. Коньяк (1 литр тайёр маҳсулот учун сўмда):

ишлаб чиқариш корхоналарининг энг кам улгуржи ва сотиш баҳоси: 57 400 сўм;

минимал чакана нархи: 66 000 сўм.

3. Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар (1 литр тайёр маҳсулот учун сўмда):

ишлаб чиқариш корхоналарининг энг кам улгуржи ва сотиш баҳоси: 37 000 сўм;

минимал чакана нархи: 43 000 сўм.

Белгиланган энг кам улгуржи ва сотиш нархлари ўртача 20 фоизга, чакана нархлар эса 16 фоизга ошгани қайд этилган.

Ўзгартиришлар жорий йилнинг 1 июнидан кучга киради.

476
0