Тошкент шаҳар Миробод туманидаги уйларнинг бирида яшириниб келаётган 3 нафар шахс ҳамда Андижон шаҳрида яшовчи 2000 йилда туғилган эр-хотинлар процессуал тартибда қўлга олинди.
Эътиборлиси, пойтахтда яшириниб юрган Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи 59 ёшли гуруҳ етакчиси жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Марғилон шаҳар суди томонидан фирибгарликда айбланиб, қидирилаётган эди. Унинг жиноий шерикларидан бири 1996 йилда туғилган Андижон вилоятида туғилган шахс юзига ниқоб тақиб, ўғирланган пулларни банкоматлардан нақдлаштириш билан шуғулланган.
Яна бир шериги, муқаддам ЖКнинг 277-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун судланган 2003 йилда туғилган фуқаро эса гуруҳни сим-карталар ва банк пластик карталар билан таъминлаб турган.
Жиноий гуруҳ таркибида бўлган аёл ва унинг эри жараёнда муҳим вазифаларни бажариб келишган. Чунончи, оила бекаси Telegram ва телефон орқали мулоқотда суҳбатдошига ўзини турли номда таништириб, фуқароларга юборилган смс кодларини қўлга киритган ва уларни турмуш ўртоғига айтиб турган. Оила бошлиғи эса ўз навбатида мобил илова орқали картадаги пулларни ечиб олиб, уларни Тошкент шаҳрида яшириниб юрган гуруҳ етакчисида бўлган карталарга ўтказиб турган.
Тезкор тадбир жавомида жиноий гуруҳ аъзоларидан далилий ашё сифатида жами 12 дона банк пластик карталари, 6 дона сим-карта, 11 та мобил телефон аппаратлари ва 2 дона Wi-Fi модем қурилмаси ҳужжатлаштириб олинган.