Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда 11 мингтадан ортиқ автомобиль ҳавога меъёрдан ортиқ зарарли газлар чиқараётгани аниқланди

Ўзбекистон бўйича "Тоза ҳаво" ойлиги ўтказилди. Унда автомобиллар токcиклик даражаси ва тутун қалинлиги бўйича текширувдан ўтказилди.

151views0replies
0

eco.gov.uz

Газларда ифлослантирувчи моддалар давлат стандартларининг белгиланган нормаларини қўпол равишда бузган 1 549 та автотранспорт ҳайдовчиси жаримага тортилди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 апрелидан 10 майига қадар фойдаланишда бўлган автотранспорт воситаларининг экологик ҳолати юзасидан давлат экологик назоратини олиб бориш мақсадида республика миқёсида "Тоза ҳаво" ойлигининг 1-босқичи ўтказилган.
Ойлик давомида жами 161 537 та автотранспорт воситалари қамраб олинган ва шундан 153 761 таси токcиклик даражаси, 7 776 таси эса тутун қалинлиги бўйича текширувдан ўтказилган. Текширувлар давомида автотранспорт воситаларининг 4 326 таси, яъни 2,7 фоизида ишлатилган газларнинг ифлослантирувчи моддалари миқдори ўрнатилган меъёрлардан юқори эканлиги аниқланган.
Тошкент шаҳрида 11 078 та автотранспорт воситаси текширилиб, уларнинг 408 таси ёки 2.7 фоизида атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли газлар миқдори меъёрдан ортиқ эканлиги аниқланган.
Маълум қилинишича, ойлик давомида автотранспорт воситаларининг ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдори ўрнатилган меъёрлардан юқорилик даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайгани кузатилди.
Тадбир давомида ишлатилган газларда ифлослантирувчи моддалар давлат стандартларининг белгиланган нормаларини қўпол равишда бузган 1 549 та автотранспорт ҳайдовчисига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан 246 млн 225 минг сўм жарима чоралари қўлланилди ҳамда 1 525 тасининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатиб қўйилган.
151views0replies
0

Комментарии