Поиск
RUUZ

Общество

Президент Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилишини маълум қилди

Янги агентлик ҳозирда олти хил вазирлик масъулияти остидаги ижтимоий масалалар билан шуғулланади.

749views0replies
0

president.uz

Мавжуд олтита вазирлик томонидан амалга оширилаётган ижтимоий ишларни мувофиқлаштириш учун ягона ташкилот – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилади. Бу ҳақда давлат раҳбари Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 11-қурултойида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
Агентлик қашшоқликни қисқартириш, аҳоли саломатлиги, таълим ва бошқа ижтимоий муаммолар билан боғлиқ масалалар билан шуғулланади.
Шу билан бирга, агентлик ходимларининг камида 10 фоизи ногиронлиги бўлган шахслар орасидан ишга қабул қилинади.
"Ижтимоий ҳимояга йўналтирилаётган барча маблағлар агентлик ҳузурида ташкил этилган алоҳида жамғарма орқали йўналтирилади ва унинг харажатлари шаффоф бўлади", — деди Шавкат Мирзиёев.
749views0replies
0

Комментарии