Поиск
RUUZ

Общество

Жума табрикларини тарқатиш тақиқланмаган — Мусулмонлар идораси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жума табриклари ва Қуръон оятларини тарқатиш тақиқлангани ва жавобгарликка тортилиши ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди.

604views0replies
0

UzNews.uz

"Жума табриги", "Қуръони карим оятлари", "Пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари", Ўзбекистон уламолари ва имом-домлаларининг мавъизаларини тарқатиш гўёки мумкин эмас, деган мазмундаги асоссиз хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан Мусулмонлар идораси Ахборот хизмати муносабат билдирди.
Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтлари, масжид-мадрасалар, иқтидорли имом-хатибларнинг сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларини мутолаа қилиш ҳамда улардаги маълумотларни яқинларига улашиш мумкин, жумладан, жума табрикларини ҳам тарқатишга рухсат этилган. Буларга ҳеч қандай таъқиб йўқ.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тизимидаги имом-домлалар томонидан Интернет оламида маънавий-маърифий йўналишларда мунтазам тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.
Мўмин-мусулмонлар расмий, ишончли ижтимоий тармоқлардаги диний-маърифий мазмундаги барча маълумотларни мутолаа қилишлари ҳамда яқинларига улашишлари мумкин.
Бузғунчи оқимлар ғояларини ўзига жалб этувчи мусиқий оҳанг, фотосурат ёки рамзлар орқали зимдан тарқатишга уринмоқда. Шунинг учун ҳам экстремистик ғояларни ҳар қандай шаклда хоҳ жума табриги бўлсин, хоҳ бошқача атрибут ёки сурат шаклида бўлсин, уларни тарқатиш, сақлаш ва фойдаланиш қонунан таъқиқланади. Аввалроқ тарқатиш тақиқланган экстремистик сайт ва тармоқлар рўйхати эълон қилинган эди.
Шундай экан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларни яна бир бор огоҳ ва ҳушёр бўлишга чақиради.
604views0replies
0

Комментарии