Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда 3 нафар блогер ИИО ходимларига қаршилик кўрсатгани учун қамалди

Улар автомашиналарининг ойналарини рухсатномасиз қорайтириб, ИИО ходимларининг қонуний талабига бўйсунмаган.

245views0replies
0

Видеодан кадр

Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг очиқ суд мажлисида 1987 йилда туғилган блогер А.А., 1996 йилда туғилган "Nasaf News" веб-сайти раҳбари У.К. ҳамда автоблогер 1988 йилда туғилган М.М.га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.
Иш ҳужжатларига кўра, 2023 йил 29 май куни соат 10:20 атрофида фуқаролар А.А., М.М. ва У.К.лар Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЙҲХБ маъмурий биноси олдида турган оқ рангли давлат рақам белгиси ечилган, барча ойналари тўлиқ қорайтирилган Gentra автомашинасини кимга тегишли эканлигини аниқлаш ва содир этилган қоидабузарлиги учун жарима майдонига жойлаштирмоқчи бўлган ИИО ходимларига нисбатан ҳурматсизлик ва беписандлик билан мурожаат қилиб, сенсираб, ўта қўпол муносабатда бўлган ҳолда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жанжал қила бошлаган.
Шундан сўнг, олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида оқ рангли Gentra автомашинаси фуқаро А.А.га тегишли эканлиги, тегишли рухсатномаларсиз ойналари туси ўзгартирилиб қорайтирилганлиги, қайта жихоз ўрнатилганлиги, транспорт воситасига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилма ўрнатганлиги, давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинганлиги аниқланган.
Шу билан бирга, ҳодиса жойида яна бир давлат рақам белгиси ечиб олинган оқ рангли барча ойналарининг туси ўзгартирилиб қорайтирилган Gentra автомашинаси турганлиги аниқланиб, ушбу автомашина фуқаро М.М.га тегишли эканлиги, автомашинанинг барча ойналарининг туси тегишли рухсатномасиз ўзгартирилиб қорайтирилганлиги, давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинганлиги аниқланган.
Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг 2023 йил 29 майдаги қарорига кўра, А.А. МЖтКнинг 125-моддаси (транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) 3-қисми, 5-қисми, 126-моддаси (кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш) 1-қисми, 127-моддаси (транспорт воситаларининг товуш чиқарувчи, ёритувчи ва бошқа қурилмаларидан фойдаланиш, уларни ўрнатиш қоидаларини бузиш) 2-қисми, 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга МЖтКнинг 34-моддаси (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш) тартибида 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
У.К. МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
М.М. МЖтКнинг 125-моддаси 5-қисми, 126-моддаси 1-қисми ва 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга МЖтКнинг 34-моддаси тартибида 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
245views0replies
0

Комментарии