Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда ИИБга олиб келинган 20 ёшли йигит 4-қаватдан тушиб кетиб, вафот этди

Йигит қилгани жинояти сабаб ИИБ биносига олиб келинган. Аммо, у 4-қаватдан сакраган. ИИВ ҳолатга изоҳ берди.

814views0replies
0

ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсовнинг хабар қилишича, жорий йилнинг 22 май куни тонгги соат 04:30 ларда Чилонзор туманидаги йўл патруль хизмати масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари томонидан Gentra тўхтатилган.
Мазкур автомобиль йўловчиси 2002 йилда туғилган Х.Т. ўз хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотганлиги сабабли холислар иштирокида текширилган ва унинг ёнидан ўткир ҳидли тўқ жигарранг рангидаги модда борлиги аниқланиб, расмийлаштириб олинган. Шундан сўнг, Х.Т. ва тўпланган ҳужжатлар Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
Ўтказилган судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, Х.Т.нинг ёнидан топилган модда 53,52 граммни ташкил қилиб, “гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Т.га нисбатан ЖКинг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) асосида жиноят иши қўзғатилган.
Шу куни тахминан соат 18:50 ларда Х.Т. Чилонзор тумани ИИО ФМБдаги 4-қаватда жойлашган хизмат хонасига олиб кетилаётган вақтида, ҳожатхонага киришни сўраган. Х.Т. 4-қаватда жойлашган ҳожатхонага киргандан сўнг, терговдан қочиб яшириниш мақсадида ҳожатхона деразасидан пастга сакраши натижасида бош ва тана қисмидан турли жароҳатлар олган.
Туман ИИО ФМБ ходимлари Х.Т.га зудлик билан тез-тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида РШТЁИМга олиб бориб, унга "бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, бош суягини синиши, тана аъзоларининг гематомаси" ташхиси қўйилган.
29 май куни Х.Т. касалхонада вафот этган. Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
814views0replies
0

Комментарии