Марказий Осиёда LiuGong ваколатхонасининг тантанали очилиши маросимида компания раиси ва бош директори Цзэн Гуанъань, шунингдек, катта вице-президент Ло Гобинь иштирок этди.
LiuGong компаниясига 1958 йилда Хитойнинг Лючжоу шаҳрида асос солинган. Компания ўша вақтдан бери қурилиш техникаси ва ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи компанияларнинг бирига айланди. 65 йил фаол ривожланиш ва тараққиёт сари интилиш даврида LiuGong компанияси қурилиш техникаларининг кенг спектрини ўз ичига олувчи 19 та сериядаги маҳсулотларни ишлаб чиқди: юкортгич, экскаватор, бульдозер, трубоподъемник, грейдер, каток, асфальт ётқизгич, фреза машинаси, борт бурилишига эга юкортгич, экскаватор-юкортгич, кўтариш платформаси, автокран ва бошқа қурилиш техникалари.
LiuGong қурилиш техникалари учун тўлақонли танловга эга, ер ковлаш ишлари учун маҳсулотлар ассортименти бўйича Хитойда биринчи рақамли бренд ҳисобланади. LiuGong маҳсулотлари ўзининг юқори сифати ва ишончлилиги билан ажралиб туради, бу эса Марказий Осиё минтақаси талабларига жавоб беради. Шу сабабли турли саноат соҳаларидаги мижозларга ишончли маҳсулот ва хизматлар тақдим эта олишга компаниянинг ишончи комил. Шунингдек, компания бугунги кунда унинг муваффақиятига туртки бўлаётган қатор афзалликлар ва ютуқларга эришган:
1. Инновация ва илғор технологиялар: LiuGong қурилиш соҳасида илғор ечимларни таклиф қилиш учун тадқиқот қилиш ва ишлаб чиқишга фаол инвестициялар киритиб келмоқда. Компания иш унумдорлиги, самарадорлиги ва хавфсизлигини оширадиган илғор технологиялардан фойдаланишга интилади.
2. Юқори сифат: LiuGong компанияси фақатгина юқори сифатли материаллардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш босқичларини назорат қилган ҳолда, ўз техникаларининг сифатига катта эътибор қаратади. Пухталик билан синовдан ўтказиш LiuGong маҳсулотларининг ишончлилиги ва чидамлилигини кафолатлайди.
3. Маҳсулотларнинг йирик ассортименти: компания тўлиқ 19 та линейка машиналари ва олти тоифали 33 турдаги қурилиш техникаларини таклиф қилади, бу мижозларга ўзларининг аниқ вазифалари ва талабларига мос оптимал ускуналарни танлашга имкон беради.
4. Мижозларга хизмат кўрсатиш: LiuGong ҳар бир мижозга катта эътибор ажратади ва узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатларини қуради. Компания юқори тоифали хизмат кўрсатиш ва оператив техник қўллаб-қувватлашни тақдим этади ҳамда мижозларнинг исталган сўровларини ҳал қилишга тайёр.
5. Глобаллик ва репутация: компания бутун дунё бозорларида ўзнинг мустаҳкам ўринларига эга бўлган халқаро бренд ҳисобланади. Ишлаб чиқарилаётган техникалар сифати ва ишончлилиги билан қурилиш соҳасида тан олинган.
Ушбу афзалликлар шарофати билан, LiuGong етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда ва қурилиш техникаси соҳасида янги стандартларни ўрнатишни давом эттирмоқда.
Тошкентда филиалнинг очилиши: компания ривожланишининг узоқ муддатли стратегияси
LiuGong Central Asia нинг яратилиши интернационализация бўйича компаниянинг узоқ муддатли ривожланиш стратегиясига мувофиқдир. Компания минтақада платформа салоҳиятини кучайтириш, стратегик каналларни ривожлантириш ва мижозлар базасини мустаҳкамлашни кўзда тутган. Бунинг учун LiuGong маҳаллий ресурслар билан ҳамкорлик қилмоқда, маҳаллий мутахассисларни жалб қилмоқда ҳамда уларнинг ресурс ва иқтидорларини интеграцияламоқда.
Ўзбекистонда LiuGong филиалининг очилиши нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиёда қурилиш соҳаси ривожига ўз ҳиссасини қўшади. LiuGong компанияси илғор технологиялар ва ўз тажрибасини олиб кирмоқда, бу эса махсус техника зарур бўлган турли соҳаларда жараённи тезлаштириш ва самарадорликни оширишга туртки бўлади.
Компания раиси ва бош директори Цзэн Гуанъань Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсишини кузатади ва мамлакатнинг келгусида ривожланишига ишонади. LiuGong компанияси ваколатхонасининг очилиши Ўзбекистон ва Хитой ўртасида муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади. Бундай ҳамкорлик компаниянинг минтақадаги бизнес-алоқаларини кенгайтириш билан бир қаторда, келгусидаги икки томонлама муносабатларнинг ривожланишига ҳам ёрдам беради.
Цзэн Гуанъань томонидан қайд этилишича, LiuGong Central Asia маҳаллий иқтисодиётнинг ривожланиши ва янги иш ўринлари яратилиши, шунингдек, бошқарувни очиқлик, толерантлик ва ўзаро фойдали ҳамкорлик принциплари асосида амалга оширишга ёрдам беради. У LiuGong Central Asia нинг сифатли ривожланиши Ўзбекистон ривожига сезиларли ҳисса қўшишига ҳам ишонч билдирмоқда.
Компания вице-президенти Ло Гобинь компания Ўзбекистонда Марказий Осиёда ўз бизнесини ривожлантириш учун база яратишни режалаштираётганини таъкидлади. У компанияга Осиё ва Европадаги бошқа бозорларга кенгайиш учун янги имкониятларни очиш имконини берадиган Ўзбекистоннинг қулай географик жойлашувини қайд этди.
Шунингдек, у Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўл қурилиши шарофати билан, Ўзбекистон логистика хаби сифатида хизмат қилишини ҳам айтиб ўтди. Темир йўл тармоғини Эрон ва Россиягача кенгайтириш режалаштирилган ва бу ривожланиш учун янги истиқболларни очади.
LiuGong – юқори стандартлар ва стратегик тафаккур шарофати билан хорижий бизнесда муваффақият қозонаётган компаниядир.
Хорижий бизнесни ривожлантиришда компания муваффақиятининг муҳим омили ҳамкорликка тайёрлик ва фаоллик руҳидир. Компания доимо инновацияларга интилади, янги ғояларга очиқ ва ўзаро фойдага эришиш учун ҳамкорликка тайёр. Бу эса компанияга ўзгараётган бозор шартларига мослашишга ва ўз хорижий бизнесини муваффақиятли ривожлантиришга имкон беради.
LiuGong нинг бизнесни интернационализация қилишдаги муваффақиятининг калит омилларидан бири стратегик фикрлаш ҳисобланади. Компания ўз стратегик мақсадларини аниқ белгилаб олган ва ўз эътиборини «Халқаро LiuGong»ни яратишга қаратган.
Навбатдаги омил хорижий ва маҳаллий иқтидорларни ўқитиш ва жалб қилиш ҳисобланади. LiuGong ўз ишчиларининг ривожланишига сармоя киритади ҳамда кўп миллатли ва юқори малакали жамоа яратиш учун турли давлатлардан энг яхши кадрларни жалб қилишга интилади.
Кучли илмий-тадқиқот тизими ва халқаро операцион тизим ҳам компания ривожланишидаги муҳим кўрсаткичлар ҳисобланади. LiuGong ўз ишлаб чиқариш ва тадқиқотларини такомиллаштирмоқда, шунингдек, халқаро бизнесни ривожлантириш талабларига мувофиқ бўлиш учун самарали молия, харид, кадр ва IT тизимларига эга.
Тадбир давомида Ло Гобинь LiuGong компанияси ўз эътиборини электр маҳсулотларини ривожлантиришга қаратаётганини айтди:
«Компания айрим хорижий бозорларда электр юкортгичлар сотувини бошлаган ва ижобий фикрлар ҳам олди. LiuGong электр маҳсулотлари энергосамарали ва экологик чидамлилик муҳим бўлиб бораётган Европа ва Америка бозорларида катта талабга эгадир. Компания электр қурилиш машиналарига талаб энг юқори бўладиган вақт яқин 3-5 йил эканлигини прогноз қилмоқда».
LiuGong Central Asia очилиши доирасида дистрибьюторлар конференцияси ўтказилди ва бу ҳар йиллик амалиёт бўлади. Тадбирда LiuGong компаниясининг етакчи экспертлари қатнашди, улар махсус техника соҳасидаги ўз тажрибалари ва билимлари билан бўлишди. Компания директорининг ўринбосари Сюй Сян конференцияда компаниянинг минтақадаги келажагига алоқадор янги ғоя ва режаларини намойиш этди. Шунингдек, Марказий Осиё давлатларидан дистрибьюторлик компаниялари етакчилари чиқишди. Улар ўз тажрибалари билан ўртоқлашди, бозордаги режалар ва имкониятларни муҳокама қилишди ҳамда махсус техника соҳасида бизнесни яхшилаш учун стратегиялар ишлаб чиқишди.
Юқори стандартлар, стратегик тафаккур, маданият ва қадриятларни интеграциялаш, иқтидорларни жалб қилиш ва ривожлантириш, илмий-тадқиқот тизими, ҳамкорлик ва фаоллик руҳи шарофати билан LiuGong компанияси ўз хорижий бизнесида таассурот қолдирувчи ютуқларга эришган. Компания халқаро бозорларда ўз позицияларини мустаҳкамлашни давом эттирмоқда ҳамда ўз мижозларининг талабларини қондириш учун келгусидаги ривожланиш ва инновацияларга интилмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида