Поиск
RUUZ

Общество

Сенатнинг қирқ биринчи ялпи мажлиси 1 июнь куни чақирилади

Йиғилишда “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги, "МЖтКга ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги, “Давлат божи тўғрисидаги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ва яна бир қатор қонунлар кўриб чиқилади.

196views0replies
0

UzNews.uz

Сенатнинг қирқ биринчи ялпи мажлиси 2023 йилнинг 1 июнь куни чақирилади. Бу ҳақда бугун, 29 май куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.
Қайд этилганидек, видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ялпи мажлисда қатор қонун ва масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонунлар шулар жумласидандир.
Шунингдек, “Телекоммуникациялар соҳасида айрим фаолият турларини амалга оширганлик учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилиши муносабати билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонунлар кўриб чиқилади.
Шу билан бирга сенаторлар Марказий банкнинг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитади.
196views0replies
0

Комментарии