Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда 85 фоиз хотин-қизлар ўзларини кўтаринки кайфиятда ва бахтли ҳисоблашади — социологик тадқиқот

Хотин-қизлар ўртасида социологик тадқиқот ўтказилди. Унда аёллар бахтли бўлиш, ажримлар ва турмуш қуриш ҳақидаги саволларга жавоб беришган.

180views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистонда хотин-қизларнинг 85 фоизи ўзини кўтаринки кайфиятда ва бахтли ҳисоблашади. Бу “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти томонидан ўтказилган сўровномада маълум бўлди.
Социологик тадқиқот 2023 йилнинг февраль-апрель ойларида 6 та ҳудудда 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган 819 нафар хотин-қизлар орасида ўтказилган. Унга кўра, хотин-қизлар оилавий қадриятларининг шаклланишида оилавий муҳит ва ундаги тарбия (81 фоиз), ота-онанинг сулолавий шахсий ўрнаги ҳамда ўз ҳаётий тажрибаси муҳим ўрин эгаллаши (61 фоиз)ни билдиришган.
Хотин-қизлар ўзлари учун аёл бахтининг асосини оилаларнинг тинчлиги, фаровонлиги, мустаҳкамлиги, фарзандларнинг борлиги, оиладаги самимий муносабатларда ва яқин инсонларнинг ўзаро ғамхўрлигида, деб ҳисоблашади. Қишлоқ ҳудудларида яшовчи аксарият хотин-қизлар ўзларини, энг аввало, она (40,9 фоиз) ва рафиқа (27,3 фоиз) сифатида баҳолайдилар.
Тадқиқот давомида иштирокчиларнинг 80,4 фоизи никоҳга ўз хоҳишига кўра рози бўлганлиги қайд этилди. Шу билан бирга, 13,2 фоиз ҳолатда оила катталарнинг келишуви, совчилар орқали қурилганлиги маълум бўлди.
Респондентлар хиёнат (43,6 фоиз), фарзандсизлик (26,1фоиз) жуфтлик характерининг мос тушмаслиги (20 фоиз) ва оиладаги жанжаллар (21,3 фоиз), турмуш ўртоғининг психик жиҳатдан носоғломлиги (22,1фоиз) ва бошқа оғир хасталиклар (10,9 фоиз) туфайли ажрим ҳолатлари юзага келишини эътироф этишган.
Аҳамиятлиси сўровномада иштирок этган хотин-қизларнинг 68,3 фоизи инсон саломатлигининг қадрини устун қўйишсада, амалда 16 фоиз респондент уни биринчи ўринга қўймаслиги аниқланди.
180views0replies
0

Комментарии