Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Гуматак қишлоғи аҳолиси, айниқса, мактаб ўқувчилари тоғли ҳудуддаги сойга баҳор фасли сел келганда қишлоқ марказига қатнашда жиддий қийинчиликларга дуч келаётган эди. Шу қишлоқда яшайдиган Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Рамазон Абдуллаев таклифи ва молиявий кўмаги билан кўприк бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда УзА хабар берди.
Таъкидланишича, отахон Ҳаж сафари учун жамғарган маблағини тоғли қишлоқда замонавий кўприк қурилишига сарфлаган. Натижада сой устида ёғин-сочин кунларда нафақат пиёдалар балки, оғир юк машиналари ҳам хавфсиз ҳаракатланадиган кенг, мустаҳкам кўприк барпо этилган.
Тадбирда туман ҳокими ҳамқишлоқларининг узоғини яқин, мушкулини осон қилган депутат Рамазон Абдуллаев меҳнатини алоҳида эътироф этиб, туман ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик ташаккурномасини топширган.