Поиск
RUUZ

Криминал

Бухорода эркак аёлини пичоқлаб ўлдирди

Қотиллик эр-хотин ўртасидаги оилавий келишмовчилик (рашк) сабабли содир бўлган.

309views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йил 28 май куни соат 17:30 атрофида Когон шаҳрида яшовчи 1992 йилда туғилган Ш.Х. турмуш ўртоғи 1991 йилда туғилган Г.Х. билан оилавий келишмовчилик (рашқ туфайли) масаласида ўзаро тортишиб, жанжаллашган.
Жанжал пайтида Ш.Х. ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг танасининг турли соҳаларига (кўкрак, бўйин, қўл) бир неча маротоба уриб, қасддан ўлдирган, дея UzNews.uz'га хабар бермоқда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов.
Шунингдек, жанжални тўхтатиш мақсадида ҳаракат қилган гумонланувчининг онаси О.Х. ҳам ўнг билак соҳасидан жароҳат олиб касалхонага мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жорий йил 28 май куни шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Х. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
309views0replies
0

Комментарии