Поиск
RUUZ

Криминал

Хоразмда 3-синф ўқувчиларига тегажоғлик қилган ўқитувчи 5 суткага қамалди

Хоразм вилоят судлари матбуот хизмати иш квалификация қилинган моддада назарда тутилган энг юқори жазо тайинланганини тушунтирди.

248views0replies
0

UzNews.uz

“Nemolchi.uz” Telegram каналига “Кичик ёшдаги қизларга тегажоғлик қилган ўқитувчига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилди” сарлавҳаси остида мурожаат жойлаштирилди.
Хоразм вилоят судлари матбуот хизмати иш квалификация қилинган моддада назарда тутилган энг юқори жазо тайинланганини тушунтирди.
Жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг 2023 йил 25 май кунги қарорига кўра, Б.Р.га МЖтКнинг 41¹-моддаси 1-қисми билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Иш ҳолатига кўра, ҳуқуқбузар Б.Р. вояга етмаган 3-синф ўқувчилари С.К. ва М.Э.ларга нисбатан дарс пайтида шахвоний шилқимликда ифодаланувчи маъмурий ҳуқубузарликни содир этганликда айбдор деб топилган.
Жиноят ишлари бўйича Хонқа туман суди томонидан ҳуқуқбузар Б.Р.га мазкур модда санкциясида назарда тутилган максимал жазо, яъни 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
МЖтКнинг 324¹-моддасига мувофиқ, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан тарафларга суд қарорларидан норози бўлган тақдирда қонунда белгиланган тартибда Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) келтиришлари мумкинлиги тушунтирилган.
248views0replies
0

Комментарии