• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 28 мая 2023

Шавкат Мирзиёев Эрдоғанни Туркия президенти сайловидаги ғалабаси билан табриклади

Ўзбекистон раҳбари Туркия президенти Эрдоғанга телефон қилди.

270
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 28 май куни телефон орқали мулоқотда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанни бугун бўлиб ўтган президентлик сайловида эришган ишончли, тарихий ғалабаси билан самимий қутлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Сайловнинг иккинчи турида сайловчилар иштирокининг юқори даражаси ва овоз бериш натижалари қардош Туркия халқи амалдаги давлат раҳбарининг сиёсати ва ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаётганининг ишончли ифодаси экани қайд этилди.

Суҳбатда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Олий даражадаги Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши кун тартибини тайёрлаш мақсадида барча даражаларда фаол мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.

Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Эслатиб ўтамиз, бугун Туркияда президентлик сайловининг иккинчи босқичи якунланди. Сайлов қутиларининг 96,60 фоизи очилганидан кейинги натижаларга кўра, Эрдўғон — 52,24 фоиз Қиличдарўғли — 47,76 фоиз овоз тўплади.

270
0