Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонлик 23 ёшли йигит Россия — Украина урушида ҳалок бўлди

У Украина — Россия чегарасига мижоз олиб бориб келиш учун борган вақтда героин билан қўлга тушиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

333views0replies
0

Видеодан кадр

Ишлаш, ўз оиласини моддий таъминотини таъминлаш мақсадида Россия Федерациясига ишлаш учун кетган 23 ёшли Toжибоев Ш.Б. исмли ўзбекистонлик йигит аввалига ўз меҳнати билан яхши даромад топган.
Ўз даромадлари эвазига автомобиль харид қилиб, бир мунча вақт ҳайдовчилик қилган.
"Мени боқиш учун Россия федерациясига ишлаш мақсадида чиқиб кетган. Ўғлим ногирон бўлишига қарамасдан бир қатор цех ва қурилишларда ишлаб келган. У ўз меҳнати билан Россияда кафе очиб, автомобиль сотиб олган. Ўғлимга туҳмат қилиб қамашди. Ўғлимни жасадини олиб келишди. Танасининг ярми йўқ, белдан паст қисми узилиб кетган", дейди марҳумнинг онаси.
Таъкидланишича, Украина — Россия чегарасига мижоз олиб бориб келиш учун борган Toжибоев Ш.Б. героин моддаси билан қўлга олиниб, қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Toжибоев Ш.Б. қамоқ жазосини ўтаётган бир вақтда Россия ва Украина ўртасида бўлаётган ҳарбий низоларда иштирок этиш учун сафарбар этилган.
Кўп вақт ўтмай Toжибоев Ш.Б.нинг жасади махсус рейс орқали тобутда Ўзбекистонга келтирилди.
333views0replies
0

Комментарии