Поиск
RUUZ

Туризм

Ўзбекистон туризмини танитиш учун турк инфлюенсерлари келди

Ташриф давомида Туркиялик меҳмонлар мамлакатда маҳаллий маданият ва қадриятлар билан танишишлари режалаштирилган. 

388views0replies
0

Asialuxe

Бугун, 12 февраль куни Туркиянинг етакчи ОАВ вакиллари ва инфлюенсерлари Ўзбекистонга 5 кунлик ташриф билан етиб келишди. Бу ҳақда UzNews.uz’га Asialuxe Travel туроператори Матбуот хизмати маълум қилди.
Турдан кўзланган мақсад Ўзбекистон имижини ошириш, республикада ташқи ва зиёрат туризмини ривожлантириш.
Меҳмонлар орасида YouTube тармоғининг қатор таниқли блогерлари — Yılmaz Ali abdüsselam (7,21 млн обуначи), Gök kerem (528 минг обуначи), Bekar Halil İbrahim (88,1 минг обуначи), Katana Yılmaz Hüseyin (297 минг обуначи), Genç Mehmet (492 минг обуначи), Yasir Yılmaz (853 минг обуначи) бор.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йилда World Influencers Congress I Халқаро инфлюенсерлар конгресси ўтказилганди.
388views0replies
0

Комментарии