Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада 21 йил аввал 9 ёшли болани ваҳшийларча ўлдирган эркакка энди суд ҳукми ўқилди

У шериги билан 2002 йилда 9 яшар болани сим билан бўғиб ўлдириб, жасадини қопга солиб, сув ҳавзасига чўктириб юборишган.

818views0replies
0

Видеодан кадр

Жиноят ишлар бўйича Қўқон шаҳар судида 2002 йилда 9 ёшли болани ўлдириб, Қозоғистонга қочиб кетган шахсга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, бундан 21 йил аввал А. исмли шахс ишхонасидаги раҳбари, яъни ўзининг холасининг эри билан тортишиб қолади ва ундан ўч олиш мақсадида унинг 9 ёшли ўғли, ўзининг жиянини яшириб, пул талаб қилмоқчи бўлади. У бу ишни амалга ошириш учун ҳозирги судланувчи фуқаро Д.га мурожаат қилади. Аммо, Д. болани яшириб қўйиб, пулни олганидан кейин бола қайтариб берилса, барибир бола орқали уларни топиб олиши мумкинлигини айтиб, болани ўлдиришни таклиф этади. А. ҳам бунга рози бўлади.
2002-йил 8 март куни соат 17:00 ларда А. жиянини алдаб, яшаш уйига олиб келади ва Д.га хабар беради. Судланувчи эркак ва А. болани маҳалладаги битмаган уйнинг ертўласига олиб тушиб, сим билан бўйнидан бўғиб ўлдиришади. Боланинг жасадини тошлар билан бирга қопга солиб, шу атрофдаги сув ҳавзасига ташлаб юборишади.
Шундан сўнг, судланувчи Қозоғистонга қочиб кетиб, 2022 йилгача ўша ерда яшаб келади. Лекин, мамлакат ИИБ ҳужжатсиз юргани сабаб уни қўлга олиб, Ўзбекистон ИИБга топширади.
А. эса 2002 йилда қўлга олиниб, ўша пайтда қамалган ва жазосини ўтаб чиққан. У бу сафарги суд ишида гувоҳ сифатида қатнашган.
Суд ишида 21 йил олдинги воқеалар эсланди. Суд ҳукми билан судланувчи Д. ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмининг “в” ва “п” бандлари билан айбланиб, 17 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
818views0replies
0

Комментарии