Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда 62 ёшли эркак талаба қизлар ётоқхонасининг биноси олдида уятсиз ҳаракат қилди — видео

Мазкур ҳолат тасвирланган видео ижтимоий тармоқда тарқалди. Эркакка чора кўрилди.

1686views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги университет ётоқхонасининг қизлар яшайдиган биноси олдида бир эркак ўзининг жинсий аъзоси билан бемаъни ҳаракатлар қилгани ҳақида видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 24 май куни тахминан соат 15:00 ларда Учтепа туманида жойлашган олийгоҳлардан бирининг қизлар учун мўлжалланган ётоқхонаси олдида 1961 йилда туғилган З.Э. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан майда безорилик содир этган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқаро ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро З.Э.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди томонидан унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
1686views0replies
0

Комментарии