Поиск
RUUZ

Бизнес

Франкфурт суди Алишер Усмоновнинг кўчмас мулкини тинтув қилиш бўйича қарорларни ноқонуний деб топди

Немис ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳаракат қилган 4 та тинтув буйруғи ноқонуний деб топилди ва шикоят қилиш ҳуқуқисиз бекор қилинди.

178views0replies
0

Франкфурт-Майн суди Германиядаги бир қанча кўчмас мулклар ва "Дилбар" яхтасида ўтказилган, гўёки Алишер Усмоновга қарши суриштирувга алоқадор деб хабар берилган тинтувларни ноқонуний деб топди. Бу ҳақда "Гаувайлер и заутер"  юридик идораси адвокатларига маълум қилишди. Ушбу қарор 2023 йил 12 майда қабул қилинган.
Франкфурт-Майн минтақавий суди прокуратура ва полицияга тинтув ўтказишга рухсат берган тўртта ордерни ноқонуний деб топди ва уларни апелляция бериш ҳуқуқисиз бекор қилди.
Адвокатларнинг таъкидлашича, апелляция суди хулосалари улар федерал ҳукуматга бир неча бор билдирган фикрларни тасдиқлайди, хусусан: Германия тергов органларининг Алишер Усмоновга нисбатан ҳаракатлари холисона асосланмаган ва аслида сиёсий тусга эга.
"Умид қиламизки, Германия Федератив Республикаси ноқонуний тергов ҳаракатлари натижасида етказилган зарарни қоплайди, шунингдек, ушбу воқеалар тўғрисида аввалроқ маълумот юборилган матбуот нашрларига кўрилган барча тезкор чора-тадбирларни ноқонуний деб эътироф этиш бўйича тушунтиришлар юборади".
Ушбу воқеалар муносабати билан бир қатор машҳур оммавий ахборот воситаларида аллақачон изоҳлар берилди. Хусусан, Spiegel газетаси ўз материалида қайд этишича, суд хулосасига кўра, прокуратура Усмоновнинг пул ювишдаги дастлабки гумонини асослаб бера олмаган.
Бундан ташқари, суд прокуратура томонидан фойдаланилган манбалар объектив текширувдан ўтказилмагани ва асоссиз тахминлар эканлигини танқид остига олди.
Суд, шунингдек, тинтув ўтказиш бўйича қарорда йўл қўйилган бир қатор қўпол расмий хатоларни ҳам танқид қилди.Алишер Усмоновнинг вакили ҳам Германия судининг адолатли қарорини олқишлади:
"Биз учун бошиданоқ бу жиноий таъқибнинг сиёсий моҳияти шубҳа уйғотмаганидек, бу тергов учун қонуний асослар йўқлиги аён эди. Суднинг хулосалари айбловлар тўлиқ асоссиз бўлганини таъкидлайди ва немис солиқ тўловчилари томонидан тўланадиган матбуот иштирокидаги кенг кўламли тергов тадбирларининг мақсадга мувофиқлиги ва асослилиги масаласини яна бир бор кун тартибига олиб чиқади. Умид қиламизки, Германияда Усмоновга нисбатан таъқиблар тўхтатилади".
178views0replies
0

Комментарии