• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 26 мая 2023

Президент автобусга ўтириб, оддий йўловчилар билан бирга йўналиш бўйлаб юриб кўрди– фото

Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Чилонзор туманига ташрифи чоғида пойтахт йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб, янги автобусларнинг аҳоли учун яратилган шароитлари билан танишди.

26 мая 2023
530
0

Бугун, 26 май куни Президент Шавкат Мирзиёев "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ тизимидаги 7-автобус саройини бориб кўрди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари автобусларга сифатли сервисни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади. Йўлкира тўлови тизимини тартибга солиш, ҳаракат назоратини рақамлаштириш, бекатларда шароитларни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди.

-"Янги автобуслар, албатта, халқимизга қўшимча шароит яратди.

Эндиги вазифа йўлларда тирбандликни камайтириб, автобусларнинг эркин ҳаракатини таъминлаш. Пировард мақсад - Тошкентда жамоат транспорти қамровини 2 миллион йўловчига етказиш",-деди Шавкат Мирзиёев.

Президент автобусга ўтириб, оддий йўловчилар билан бирга йўналиш бўйлаб юриб кўрди.

26 мая 2023
530
0