Поиск
RUUZ

Погода

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +37 даража бўлади

Синоптиклар ҳафта сўнгида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

115views0replies
0

Twitter

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида ва Фарғона водийси вилоятларида бугун ва эртага қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Республиканинг шимоли ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Бугун кундуз куни ҳаво ҳарорати +28...+33 даража, шимолда ва чўл ҳудудларда +35 даража, жанубда +37 даража атрофида бўлади. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати секин кўтарилади ва +32...+35 даражани, шимолда ва чўл ҳудудларда +35...+37 даражани ташкил этади. Бундай ҳарорат фони май ойи охири учун бўлган меъёрий қийматларга яқиндир.
Пойтахтда 26-28 май кунлари ҳаво очиқ бўлади. Шарқий йўналишдаги шамол бироздан ўртачагача эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари +16...+18 даража, кундуз кунлари +30...+33 даража бўлади.
115views0replies
0

Комментарии