Андижон вилояти Бўстон туманид 800 донага яқин телефонларни машинада олиб кетаётган фуқаро ушланди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Андижон вилоят божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ўтказилган тадбир давомида А.Қ. бошқарувидаги Isuzu русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Натижада, автотранспорт юк хонасида хорижда ишлаб чиқарилган, муқаддам айланма йўллар орқали республика ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 1 млрд 500 млн сўмлик 4 турдаги жами 780 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланган. Телефонлардан 20 таси Iphone 14 Pro Max русумли қўл телефони экани маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.