Наманган шаҳри Ғирвонсой кўчаси, Афсоналар водийси рўпарасида ёнғин содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси изоҳ берди.
Аниқланишича, бугун, 25 май куни Наманган шаҳар Ғирвонсой кўчасида жойлашган хусусий тадбиркорга тегишли бўлган устахонада соат 15:16 атрофида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган ҳамда юзага келган ёнғинни бартараф этиш ишларини олиб борган. Ёнғин натижасида устахонада бўлган бир нечта автомобиль ёниб зарарланган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.