Наманган вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йил 24 май куни соат 22:45 ларда Давлатобод тумани "И.Каримов" кўчасида 1998 йилда туғилган фуқаро Nexia-2'ни бошқариб кетаётиб ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан йўлнинг чап томонидан ўнг томонига ўтаётган 1999 ва 2002 йилда туғилган пиёдаларни уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида пиёдалар оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Аммо, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай улардан бири вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.