Бугун, 25 май куни соат 02:30 атрофида Тошкент шаҳар Бектемир тумани "Миришкор" МФЙ Чирчиқ бўйи кўчасида жойлашган тадбиркорлик субъектига қарашли ҳудудда чиқинди мой маҳсулотини қайта ишлаш вақтида сиғимни ёрилиб кетиши натижасида ёнғин юзага келган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Содир бўлган ёнғинни ўчириш учун 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 02:32 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 03:09 да ўраб олинган ва соат 03:16 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида 150 кв.м майдонда чиқинди мой маҳсулотлари ёнган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.