Тошкентда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ изоҳ берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 21 май куни тахминан соат 21:00 атрофида Юнусобод тумани 11-мавзе ҳудудида, 2005 ва 2006 йилда туғилган 3 нафар вояга етмаган ҳамда 2006 йилда туғилган 5 нафар вояга етмаган фуқаролар оғзаки тортишиб қолганлиги ва томонлар ўзаро жанжаллашиб кетишган. Жанжал натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган фуқароларнинг содир этган ҳуқуқбузарлиги сабабли, уларнинг ота-оналарига нисбатан ЖКнинг 47-моддасига асосан маъмурий иш ҳужжатлари тўпланиб, уларнинг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳаққининг 1 баробарида жарима жазоси қўлланилди.