• 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 24 мая 2023

Тошкентда мактаб ўқувчиси танишини пичоқлаб, ўлдириб қўйди

Марҳум унинг телефонини олиб қўйишга урингани сабаб жанжал юзага келган.

1136
0

Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га маълум қилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 22 май куни соат 23:30 атрофида Олмазор туманида содир бўлган.

Қайд этилишича, 2004 йилда туғилган бола (242-сонли мактаб ўқувчиси) унинг Samsung телефонини олиб қўйишга ҳаракат қилган таниши билан жанжаллашиб, ўткир тиғли жисм билан бир неча маротаба тан жароҳат етказган ва воқеа жойидан яширинган.

Оқибатда олинган тан жароҳатлари натижасида жабрланувчи шахс вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс ушланган.

1136
0