Поиск
RUUZ

Общество

Қўқонда институт ётоқхонасидаги қизлар хонасига яширин камера ўрнатганлар жавобгарликка тортилди

Институтнинг проректори ва таълим технологиялари маркази ходимлари жазоланди.

251views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги педагогика институти ётоқхонасидаги қизлар хонасига яширин камера қўйилгани ҳақида хабар бергандик. Шундан сўнг, ҳолат ўрганилиб, институтнинг 4 нафар масъул ходимига хизмат вазифасини суиистеъмол қилгани учун чора кўрилганди.
Олий суд Матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур иш Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида кўриб чиқилган.
Унга кўра, Қўқон давлат педагогика институтининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори О.Б. МЖтКнинг 46-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) да кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга БҲМнинг 15 баравари миқдорида яъни, 4,5 млн сўм, институтнинг таълим технологиялари маркази ходимлари А.М., Б.О. ва бўлим бошлиғи Р.М.га ҳам шу модда билан БҲМнинг 10 баравари миқдорида яъни, 3 млн сўмдан жарима жазоси тайинланган.
251views0replies
0

Комментарии