Ушбу мукофот мижозлар талабига жавоб берадиган ва тўловларни амалга оширишда қулайликни таъминлайдиган инновацион сервисларга эга компаниянинг фаолиятига берилган юксак баҳо.
Payme қаторасига иккинчи йил The Global Economics мукофотига эга бўлмоқда. Ўтган йили компания мижозларга мўлжалланган инновацион ечимлар учун Ўзбекистондаги энг яхши рақамли тўлов хизматлари таъминотчиси деб топилган эди.
The Global Economics – бутун дунё бўйлаб молия секторининг батафсил шарҳини ўз ичига олган Британияда фаолият юритувчи молиявий нашр ва ҳар чораклик бизнес-журнал. Нашр муайян мамлакат учун нуфузли йиллик мукофотлар дастурини тақдим этади. Ушбу дастур доирасида дунёнинг энг яхши компаниялари аниқланади.
Payme – Ўзбекистондаги етакчи тўлов тизимларидан бири. У ҳам жисмоний, ҳам бизнес фойдаланувчилари учун юқори сифатли хизматларни тақдим этади. Бугунги кунга келиб иловада рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 9 млн дан ошди.
Мана етти йилдирки Payme мижозларнинг кундалик масалаларига қулай ва хавфсиз ечимлар таклиф қилиб келади. Сервис коммунал хизматлар, мобиль алоқа ва интернет, кредит ва жарималар, таълим ва бошқа йўналишлар учун тўловларни ўз ичига олган кенг функционални тақдим этади.
2021 йилнинг бошида тўлов тизимидан 2,9 млн киши фойдаланар эди. 2022 йил охирига келиб фойдаланувчилар сони 8 млн га етди. 2023 йилнинг мартида Payme мижозлари сони 9 млн дан ошди. Бундай жадал ўсишга мобиль илованинг қулайлиги, унда хизматлар сонининг кўплиги, тезкор ва хавфсиз тўловлар амалга ошириш мумкинлиги ва бошқа имкониятлар эвазига эришилган.
Payme – ҳаётий ечимлар.
Реклама ҳуқуқи асосида