Наманган вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, Наманган шаҳар Давлатобод тумани ҳудудида жойлашган массажхоналарнинг бирида атрофига ёш қизларни тўплаб, қўшмачилик фаолияти билан шуғулланиб келаётган аёл ҳақида ИИБга хабар келиб тушган.
Шунга асосан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида массажхонада иш юритувчи бўлиб ишловчи 1999 йилда туғилган аёл 610 минг пул эвазига тадбирнинг шартли иштирокчисига массажхонадаги 1995 ва 1985 йилда туғилган аёллар билан жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган вақтида ушланган.
610 минг сўм миқдоридаги пуллар ашёвий далил сифатида олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.