Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда ўтган йили бузилиши керак бўлган бино бузилмасдан қаҳвахона қилинди — видео

2022 йилда хавфсизлик талабаларига зид равишда қурилган меҳмонхонанинг 1-қаватида ноқонуний равишда қаҳвахона ташкил қилинди.

445views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда ўтган йили ноқонуний қурилган деб топилган 11 қаватли бинонинг 1-қаватида ноқонуний қаҳвахона ташкил қилингани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.
Ўрганишлар давомида чиндан ҳам бинонинг 1-қаватида ноқонуний равишда қаҳвахона фаолият юритаётганлиги аниқланди. Мазкур бино 2022 йилда ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Ўшанда ўтказилган текширувда бино ўзбошимчалик билан ҳеч қандай ҳужжатларсиз қурилгани, хавфсизлик талабаларига жавоб бермаслиги аниқланганди.
2022 йилнинг 6 июль куни фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди томонидан бинони қурдирган фуқарога нисбатан уни ўз ҳисобидан бузиши тўғрисида ҳал қилув қарори берилган.
Вазирликнинг берган баёнотига кўра, бугунги кунда мазкур суд қарорининг ижроси МИБнинг Самарқанд тумани бўлими иш юритувида. Шунингдек, Самарқанд туман Қурилиш бўлими томонидан 2023 йилнинг 15 май куни 414-сонли хат билан МИБ Самарқанд туман бўлимига суд қарорининг ижросини таъминлаш бўйича хат йўлланган.
445views0replies
0

Комментарии