Поиск
RUUZ

Политика

Олий Мажлис ва "Интер Парес" глобал дастури ўртасида ҳамкорлик бўйича лойиҳа йўлга қўйилади

Сенат тажрибаси Парламентлараро иттифоқнинг гендерга йўналтирилган парламентлари рейтингида тан олинган етакчи деб топилган.

40views0replies
0

Олий Мажлис Сенати Матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур лойиҳада 17 та давлатнинг қонун чиқарувчи органи иштирок этиб, улар орасида Олий Мажлис Марказий Осиё минтақаси ва бутун МДҲ маконидаги мамлакатлардан ягона парламентга айланган.
Анжуманда Сенат Раиси Танзила Нарбаева Олий Мажлиснинг Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар парламентлари билан алоқалар конструктив руҳда ривожланиб бораётгани, муносабатларни амалий лойиҳалар билан бойитиш муҳим аҳамиятга эга эканини билдирди.
"Ўзбекистон Европа Иттифоқини асосий халқаро ҳамкор деб билади. Биз парламент дипломатияси соҳасидаги саъй-ҳаракатларни изчил амалга ошириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга тайёрмиз. Анжуман якунлари бўйича парламент салоҳиятини янада ривожлантириш ва ролини кучайтириш бўйича фойдали тавсиялар ишлаб чиқилади, шунингдек, илғор амалиётлар ва тажриба алмашиш имкониятига эга бўламиз", -дейди Нарбаева.
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Шарлотта Адриан "Интер Парес" лойиҳасининг Марказий Осиё давлатлари орасида айнан ягона ҳамкор сифатида Ўзбекистон парламенти билан амалга оширилаётганига ўхталиб, Олий Мажлис Сенати тажрибаси Парламентлараро иттифоқнинг гендерга йўналтирилган парламентлари рейтингида тан олинган етакчи, шунингдек, жамиятда гендер тенглигини кенг тарғиб қилишда намуна бўлганлигини таъкидлади.
Шунингдек, халқаро ҳамкорлар Сенат фаолиятига тўхталиб, парламентнинг юқори палатасида масофавий ишлашда ўзига хос ёндашувлар мавжудлиги, ҳудудлар палатаси сифатида сенаторлар кўп вақтларини ҳудудларда, ўзлари сайланган сайлов округларида ўтказишлари, мазкур тажриба дунёнинг аксарият парламентларида учрамаслигини эътироф этдилар.
Анжуманнинг иккинчи кунида иштирокчилар маҳаллий бюджет ижросини назорат қилиш, "электрон парламент» тизимини жорий этиш, гендер тенгликни таъминлаш, ёшлар билан ишлаш" каби мавзуларда ўзаро фикр алмашиши режалаштирилмоқда.
Маълумот ўрнида, "Интер Парес" – Европа Иттифоқининг парламентаризмни мустаҳкамлаш бўйича глобал дастури бўлиб, Демократия ва сайловга кўмаклашиш халқаро институти (ИДEА) томонидан Европа Иттифоқига ҳамкор мамлакатлар парламентларининг эксперт кўмагида амалга оширилади.
40views0replies
0

Комментарии