Бюджет юритиш
Бунга одатланмаган бўлсангизда, бюджет юритиш аслида осон. Ҳисоб-китобнинг кўплаб усуллари ўйлаб топилган. Масалан, дафтарни чизиқлаб чиқиб, унга чекларни ёпиштириб бориш. Ёки иш ҳақини конвертларга тақсимлаш. Ё бўлмаса маблағларни бошқариш учун телефонга илова юклаб олиш. Балки сиз ҳам сарф-харажатларингизни назорат қилишга ҳаракат қилиб, бу зерикарли ишни кўп ўтмай ташлаб қўйгандирсиз?
Яқинда Payme сервиси ўзининг «Хизматлар мониторинги» хизматини янгилади. Ушбу хизмат даромад ва чиқимларни кузатиб боришга ёрдам беради. Payme мониторинги бошқа ҳисоб усуллари каби маълумотларни тўлдиришни талаб қилмайди. Ахборотни тизимнинг ўзи йиғади ва сақлайди, сизга эса ундан тўғри фойдаланиш қолади холос.
Хизматнинг янгиланган версиясида энди қуйидагиларнинг имкони бор:
• кирим ва чиқимлар динамикасини кузатиб бориш;
• уларни турли мезонлар (сана, тоифа, карта, таъминловчи, олувчи/жўнатувчи) бўйича саралаш;
• керакли чекни исталган пайт топиш;
• харажатлар тарихини Excel шаклида юклаб олиш.
• уларни турли мезонлар (сана, тоифа, карта, таъминловчи, олувчи/жўнатувчи) бўйича саралаш;
• керакли чекни исталган пайт топиш;
• харажатлар тарихини Excel шаклида юклаб олиш.
«Мониторинг» бўлими Humo ва Uzcard карталари бўйича барча тўлов, ўтказма ва тушимлар тарихини хотирасида сақлайди. Дўстингизга қанча қарз берганингизу, боғча учун қанча пул тўлаганингизни исталган пайт эсга олишингиз мумкин. Барча чиқимларни битта жойда кузатиб бориш ва ҳисоботни телефон орқали бошқариш имкони мавжуд.
Пулдан хабардор бўлиш – бу осон
Иловада олдин ҳам харжларни саралаш тизими бор эди. Бироқ энди у оптималлаштирилди, янада қулайроқ қилинди ва маълумотларни хил-хилига ажратишнинг янги усуллари қўшилди. Сиз харажатларингизни гуруҳларга бўлиб чиқишингиз ва озиқ-овқат маҳсулотларига қанча, йўлкира ёки телефон учун қанча, шунингдек, ёқадиган, бироқ муҳим бўлмаган майда харидларга қанча пул сарфлаганингизни аниқлаб олишингиз мумкин.
Хизмат кирим ва чиқимлар динамикасини кузатиш имконини беради. Шундай экан, бир неча ойдан сўнг, кичик статистика ҳосил бўлгач, керакли харажатлар қаердаю, нималарга пул сарфлашдан тийилиш мумкинлигини яхшироқ тушуна бошлайсиз. Барчасини қулайроқ назорат қилиш учун маълумотларни жадвалга юклаб олиш ва компьютердан уларни батафсил ўрганиб чиқиш мумкин.
Ушбу фойдали хизматни ёқиш учун:
- «Хизматлар» бўлимига киринг;
- «Тўловлар мониторинги» пунктини танланг;
- ўрмаловчи тугмачани ўнгга кўчиринг.
- «Тўловлар мониторинги» пунктини танланг;
- ўрмаловчи тугмачани ўнгга кўчиринг.
«Тўловлар мониторинги» хизмати пулли: иловадаги барча карталар учун ойига 2000 сўм. Тўлов автоматик равишда, хизмат уланганидан кейин дарҳол, сўнг ҳар ойнинг 1-санасида асосий картадан ечиб олинади.
Тўловларни кузатиш имкониятлари билан қулай кўрсатмани кўринг:
Кўпроқ янгиликлар компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида:
Реклама ҳуқуқи асосида