Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда иссиқлик таъминоти қувури ёрилиши натижасида автомашина шикастланди

Ушбу ҳодиса иссиқлик тармоқларининг механик мустаҳкамлиги бўйича гидравлик синовлари натижасида содир бўлган.

175views0replies
0

Кеча, 22 май куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида ер тагидан ўтган сув қувури ёрилиб кетиб, сув отилиб чиққани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Veolia Energy Tashkent Ахборот хизмати изоҳ берди.
Аниқланишича, жорий йил 22 май куни Юнусобод туманида Асомов кўчаси бўйлаб содир бўлган ёрилиш иссиқлик тармоқларининг механик мустаҳкамлиги бўйича гидравлик синовлари натижасида юзага келган.
Ташкилотнинг маълум қилишича, қувурнинг ёрилиши натижасида ҳеч ким жабрланмаган ва зарарни тузатиш ва тегишли ускунани алмаштириш бир неча кун давом этиши мумкин.
Гидравлик синовлар иситиш мавсумида иситиш тармоқларидаги нуқсонлар ва шикастланишларни аниқлаш имконини беради ва шу билан иситиш мавсумида фавқулодда вазиятлар сонини камайтиради. Иссиқлик тармоқларини босқичма-босқич модернизация қилиш натижасида нуқсонлар сони камаяди”, — дейилади хабарда.
175views0replies
0

Комментарии