Поиск
RUUZ

Реклама

«Ўз ритмингда бўл»: Тошкентда маҳаллий рассомлар Coca-Cola Uzbekistan билан ранг-баранг расмлар яратишди

Рассомлар Аббос Шарифзода ва Данила Кудрявцев Coca-Cola'нинг реклама кампанияси фалсафасидан илҳомланиб, Ўзбекистон ёш авлодининг руҳияти ва услубини акс эттирувчи миллий нақшлардан фойдаланган ҳолда ўзига хос ва ранг-баранг мусиқий кўнгилочар расмлар яратдилар.

445views0replies
0

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳрининг Махатма Ганди кўчасида Ecopark ёнидаги уй деворида бир неча кундан бери расм чизиш билан шуғулланаётган ёш рассомларни кўриш мумкин. Аввалига шаҳар аҳолиси ушбу суратнинг Coca-Cola  билан қандай алоқаси борлиги ҳақида қизиқиш билдириб, ижтимоий тармоқларда ўз шарҳлари ва тахминларини ёзишни бошладилар. Бир неча кундан сўнг эса ушбу девордаги сурат Coca-Cola Uzbekistan компаниясининг «Ўз ритмингда бўл» деб номланган янги реклама кампаниясининг бир қисми эканлиги маълум бўлди. Компания барчани замонавий ҳаётнинг шовқин-суронидан бир лаҳзага узилиб, Coca-Cola  билан севимли ритмда бўлишга ундайди.
«Ҳар сафар Ўзбекистондаги ёш замонавий санъат вакиллари билан ҳамкорлик қилганимизда, натижа кутилганидан ҳам юқори бўлишини биламиз.  Йигитлар «Ўз ритмингда бўл» ёзги акциямизнинг мазмун-моҳиятини етказиб бера олдилар. Coca-Cola дан бир қултум ичиш орқали сиз куннинг шовқин-суронида бир лаҳзани ўзингизга бағишлашни хоҳлайсиз ҳамда мусиқага эринчоқлик қилиш вақтида тетиклашасиз. Ишончимиз комилки, бизнинг деворий суратларимиз ва граффитиларимиз лаҳзадан унумли фойдаланишни биладиган, мусиқа ва Coca-Cola  ни севадиган ёшлар учун ҳақиқий диққатга сазовор учрашув жойига айланади. Биз замонавий санъатнинг ушбу ноёб асарларини яратишдаги истеъдоди ва саъй-ҳаракатлари учун рассомларга миннатдорчилик билдирамиз» - дейди Coca-Cola  компаниясининг Марказий Осиё ва Кавказ минтақаси бўйича маркетинг бўйича директори Триверн Четти.
«Coca-Cola Uzbekistan ҳар доим ёшлар билан мулоқот қилиш ва Ўзбекистоннинг маданий қадриятларини замонавий воқеликда оммалаштиришга ёрдам берадиган ташаббусларни қўллаб-қувватлашдан мамнун», - деди Coca-Cola нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Серкан Дилек.
Тошкентнинг энг гавжум кўчаларидан бири, Ecopark ёнида жойлашган Махатма Гандидаги биринчи деворий суратнинг муаллифи, рассом Данила Кудрявцев, шундай дейди: «Деворий суратни уч киши: мен, истеъдодли рассом Азлархўжаев Нодир ҳамда хаттотлик граффити устаси Андрей Журавлёв биргаликда чиздик. Бизни кундалик шовқиндан холи қолган ҳолда, ҳаёт ритмини ҳис қилиш ва баъзида ўзингиз билан ёлғиз қолишингиз муҳим эканлигини эслатиб турувчи Coca-Cola  кампанияси илҳомлантирди. Ишимизни бошлаганимизда биз айнан шуни ҳис қилдик.
Бой ва гўзал маданиятимиз билан бутун дунёни таништириш, деворий суратлар сонини кўпайтириш, атрофимизга янада кўтаринки, ижодкор ёшларни тўплаш мақсадида деворий расмлар орқали нафақат мамлакатимиз, балки хорижий алоқаларни ҳам кенгайтириб, ҳамкорлик қилишни режалаштирганмиз».
Акциядан илҳомланган яна бир рассом Аббос Шарифзода  шундай дейди: «Умид қиламизки, ушбу граффитилар уларни кўрганларнинг кўнглини кўтаради. Мамлакатимизнинг бой маданий мероси ва унинг замонавий дунёда долзарблигини эслатади. Мен ва дўстларимга кундалик ҳаётнинг шовқин-суронидан ҳеч бўлмаса бир лаҳзага узилиб, ўз ритмингда ўзи билан ёлғиз қолиш қанчалик муҳимлигини эслатгани учун Coca-Cola  компаниясидан миннатдормиз. Умид қиламанки, мен бу туйғуни деворий суратимда тасвирланган қувноқ қаҳрамонлар орқали етказа олдим».
Девор суратлари нафақат Тошкентни, балки Андижон, Фарғона, Наманган, Самарқанд, Урганч ва Нукусни ҳам безайди.
Севимли куйларингиз билан ритмга кириш ва шаҳар маданиятининг янги қирраларини кашф қилиш имкониятини бой берманг. Coca-Cola Uzbekistan янгиликларини кузатиб боринг ва сиз учун «Ўз ритмингда бўл» акцияси доирасида тайёрлаётган энг сўнгги ишланмалар ва қизиқарли ғоялар билан танишинг. Ижобий тўлқинда қолинг ва Coca-Cola  билан ритмингизни ушланг!
Реклама ҳуқуқи асосида
445views0replies
0

Комментарии