Поиск
RUUZ

Общество

Халқаро террорчилик ташкилоти аъзоси бўлган қидирувдаги шахс ушланди

У Ўзбекистонга қаратилган ўта оғир жиноятларни содир этган.

609views0replies
0

Иллюстрация

ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, қидирувда бўлган фуқаро Ш.Н. (1987 йилда туғилган) қўлга олиниб, хориждан Ўзбекистонга олиб келинган.
Қайд этилишича, Ш.Н. ижтимоий тармоқлар орқали диний экстремистик ва террорчилик ташкилотлари ғоялари таъсирига тушиб, Интернет орқали халқаро террорчилик ташкилотлари аъзолари билан доимий алоқада бўлиб келган ва уларнинг таъсирида 2016 йилда Сурия Араб Республикаси ҳудудига ўтган. У ерда халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилиб, жанговар тайёргарликдан ўтган.
Чет эл ҳуқуқ-тартибот идоралари билан олиб борилган ҳамкорликдаги тадбирлар давомида Ш.Н. хорижий давлатларнинг бирида ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
609views0replies
0

Комментарии