• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 22 мая 2023

Қирғиз-ўзбек чегарасида фуқаролардан пул талаб қилган чегарачилар ушланди - видео

Чегара хизмати ҳарбий хизматчилари Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегараси участкасидан чегарани хавфсиз кесиб ўтиш учун фуқаролардан пул талаб қилган.

855
0
Видеодан кадр

Махсус кучлар ходимлари қирғиз-ўзбек чегарасидаги иккита назорат-ўтказиш пунктида товламачилик билан шуғулланган чегарачиларни қўлга олди, деб хабар берди 24.kg Қирғизистон махсус хизматлари маълумотларига таяниб.

Маълумотларга кўра, "Кайтпас" ва "Өтүкчү" назорат-ўтказиш пунктлари ходимлари томонидан назорат-ўтказиш пунктлари орқали ўтаётган фуқаролардан тизимли равишда қирғиз пулида 50 дан 1 минг сомгача (6,5 – 131 минг сўм) пул ундирилган. Бу пул эвазига чегарачилар қирғиз-ўзбек давлат чегараси участкасидан фуқароларнинг хавфсиз ўтишини таъминлаган.

Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

855
0