Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда кондан олтин қазиб олмоқчи бўлган йигитни тош босиб қолгани айтилмоқда

Ноқонуний олтин қазиб олиш билан шуғулланиб юрган 23 ёшли йигит бедарак йўқолган. У икки ойдан бери топилмаяпти.

351views0replies
0

Иллюстрация

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқанд вилояти Қўшработ туманида яшовчи бир аёл 2000 йилда туғилган ўғли бедарак йўқолгани ҳақида мурожаат йўллаб чиқди. Унинг мурожаатида айтишича, ўғил бир гуруҳ йигитлар билан Зармитан-Гужумсой конларидан ноқонуний олтин қазиб олиш билан шуғулланиб юрган.
Жорий йилнинг февраль ойи охирларида ўғил шериклари билан конга кетиб, бедарак йўқолган. Аёлга ўғлини кечаси тош босиб қолгани ҳақида хабар берилган. Аёл ўша кундан бери ўғлининг жасади ҳам топилмаганини маълум қилган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz сўровига жавобан ҳолат ҳақиқатда содир бўлганини тасдиқлади.
Унинг қайд этишича, ҳозирда Қушработ тумани прокуратураси томонидан терговга кадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бедарак йўқолган йигитни топиш бўйича барча тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда.
351views0replies
0

Комментарии