Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда ўқувчи қиз синфдошини "самосуд" қилди— видео

Қизларни дарс вақтида назоратсиз қолдирганлиги учун масъул раҳбар ва ўқитувчиларга "ҳайфсан" берилган.

1125views0replies
0

видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги мактаблардан бирида ўқувчи қизларнинг жанжали акс этган видео тарқалган эди.
Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 8 май куни Пайариқ туманидаги 58-умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган.
Мактабнинг 11"Б"-синф ўқувчилари Р.Н. ва Ф.Д.лар соат 09:55 да танаффус вақтида ўзаро тортишиб қолган. Оқибатда Р.Н. дугонаси Д.Ф.ни турли хил сўзлар билан ҳақоратлаган ва урган.
Ўрганишларга кўра, ўқувчиларни дарс машғулотларида назоратсиз қолдиргани, ўз лавозим мажбуриятларини тўлиқ бажармасдан сусткашликка ва масъулиятсизликка йўл қўйганликлари учун 58-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси М.А., 11"Б"-синф раҳбари Н.Ғ., ММИБ директор ўринбосари Х.А. ва мактаб психологи Н.А.га нисбатан Меҳнат кодексининг тегишли моддасига асосан, "ҳайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда,- дейилади хабарда.
1125views0replies
0

Комментарии