Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича қуруқ ва ёз каби илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +32...+35 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларда +36...+38 даражани ташкил этади.
Кейинчалик иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Фақат 23-34 май кунлари республиканинг шарқий ҳудудларининг энг чекка қисмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қозоғистон ҳудуди устидаги жойлашган антициклоннинг таъсири ҳафта ўрталарида ҳарорат фонини бироз пасайтиради. Кундузги ҳаво ҳарорати +25...+30 даража атрофида бўлади. Иш ҳафтасининг охирига келиб, ҳарорат яна +31...+33 даражагача кўтарилади.
23-24 май кунлари республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с.гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Пойтахтда бугун ва ҳафтанинг охиригача ёғингарчилик кутилмайди, фақат эртага кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 23-24 май кунлари шамол тезлиги 12-14 м/с.гача кучайиши мумкин. Бугун кундузи ҳаво ҳарорати +31...+33 даражагача бўлади, қолган кунларда эса ҳарорат асосан +32...+35 даража атрофида бўлади.