Қозоғистон ИИВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ЙТҲ бугун, 20 май куни "Дўсор-Кўлсари-Бейнеу" автомобиль йўлининг 133-километрида содир бўлган. ЙТҲда Toyota Ipsum ва КамАЗ автомобиллари ўзаро тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Toyota ёниб кетиб, унинг ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчи вафот этган. Икки йўловчи турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.
Қайд этилишича, вафот этганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани аниқланган.
"Йил бошидан буён мазкур Toyota Ipsum автомашина ҳайдовчисига нисбатан 10 та баённома тузилган. Буларнинг 2 таси хавфсизлик камарини тақмаганлик учун, 8 таси тезликни оширганлик учун белгиланган", – дейилади хабарда.