Поиск
RUUZ

Криминал

Ўзбекистонлик қизларни Малайзияда фоҳишалик қилишга ундаган аёл ушланди

Гумондор аёл қизларга Малайзияда яхши маошли ишга жойлаштиришни айтиб у ерга олиб борган ва жабрланувчиларнинг паспортларини зўрлик билан олиб қўйиб фоҳишалик қилишга мажбурлаган.

170views0replies
0

ИИВ

Куала-Лумпурдан Тошкентга ИИВ Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари ҳамкорлигида одам савдоси бўйича халқаро қидирувда бўлган ва кўп йиллар Малайзияда яшириниб юрган жиноятчи олиб келинди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, аёл фирибгарлик йўли билан хорижда яхши маошли ишга жойлаштириб беришни ваъда қилиб, қизларни Малайзияга олиб бориб, ўз шериклари билан жабрланганларнинг паспортларини зўрлик билан олиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган.
"Гумонланувчи Интерполнинг Тошкент ва Куала-Лумпурдаги Миллий марказий бюролари ўртасидаги ҳамкорликдаги тадбирлар ҳамда тезкор ахборот кўмаги, шунингдек, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси дипломатик миссиясининг бевосита ёрдами натижасида қўлга олинди. Келишилган ҳаракатлар туфайли қидирувдаги аёлни қўлга олиш ва Малайзия расмийлари жиноятчини Ўзбекистонга экстрадиция қилиш тўғрисида қарор қабул қилмагунча уни ҳибсда сақлаш мумкин бўлди", - дейилади хабарда.
Шунингдек, Бош прокуратуранинг экстрадиция тўғрисидаги илтимосномаси ижобий кўриб чиқилиши натижасида қидирувда бўлган аёл Тошкент шаҳригa етказиб олиб келиш мақсадида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширилди.
170views0replies
0

Комментарии