• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 20 мая 2023

Фарғонада қарийб 1 кг гиёҳвандлик моддасини $13 минга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Гумондорлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлардан қочиб кетмоқчи бўлишганда ушланган.

181
0
Божхона / Фарғона

Фарғона вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир  ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида вилоятнинг Олтиариқ тумани марказида жойлашган савдо дўконлари олдида уч нафар фуқаролар томонидан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб жуда кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини “шартли харидор”га 13 000 АҚШ долларига ўтказаётган вақтларида тезкор ходимларни кўриб ўзларига тегишли бўлган  бир дона қора целлофандаги ашёларни ташлаб қочмоқчи бўлган вақтларида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатилиб қолинди.

Далилий ашё сифатида олинган 1 дона ўрамдаги ўткир ҳидли гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддалар экспертиза хулосасига асосан оғирлиги 789 грамга тенг бўлган “гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Божхона бошқармаси Ахборот хизмати UzNews.uz'га хабар берди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

181
0