Ижтимоий тармоқларда қиз машинадан танасини чиқариб, "сайр" қилгани акс этган видео тарқалган. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ЙҲХБ Ахборот хизмати расмий изоҳ берди.
Жорий йилнинг 18 май куни соат 23:50 атрофида Андижон вилояти Асака тумани ҳудудида 1998 йилда туғилган фуқаро Ш.О. ўзининг Gentra русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб кетаётган 2003 йилда туғилган фуқаро М.В. транспорт воситасининг салон қисмидан тана қисмларини чиқариб олган.
Таъкидланишича, ушбу ҳолат бошқа бир фуқаро томонидан видеотасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларга жойланган.
Мазкур ҳолат юзасидан қоидабузарларга нисбатан "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 11-банди ва МЖтКнинг 138-моддаси 4-қисми (автотранспорт воситасидан тана қисмини чиқариб ҳаракатланиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.